“Таълим, шунингдек ёш авлодни тарбиялаш бўйича инновацион ғоялар” номинацияси қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- Энциклопедия ва on-line луғатлар
- Таълимга кўмаклашувчи ресурслар
- Бошланғич таълим фаолияти билан боғлиқ ресурслар
- Педагогик, таълим ва илмий ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг сайтлари
- Босма нашрларнинг машҳур электрон версиялари
- Очиқ дистанцион таълим порталлари
- Интернет ресурслари: Ўсиб келаётган ёш авлод учун миллий ўйинларни қўллаган ҳолда болалар спектакллари, байрамлари ва бошқа турли хил оммавий тадбирларни ташкиллаштириш учун материаллар
- Ривожлантирувчи ўйинлар тўплами: кроссвордлар, топишмоқлар тез айтишлар мантиқий топишмоқлар ва бошқалар
- Болалар қўшиқлари ва мултфильмларидан тўпламлар. Ўзбек тили, рус тили ва инглиз тили дарслари учун ёрдамчи қўлланмалар: расмлар тўплами, транскрипция ва ёзувлари билан
- Рангли расмлари бўлган халқ эртаклари тўпламлари
- Халқ таълими муассасаларининг расмий сайти (масалан районо). Раҳбарият, таркиби, контактлари ва ахборотларни тақдим этган ҳолда, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, маълумотлар базаси, таълимни ривожлантириш дастурлари, халқаро ҳамкорлик, ёшлар билан ишлаш, болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ўз ичига олган ўқув жараёнини таъминлаш бўйича бўлимларни ўз ичига олади.